Остонада ўтган EXPO-2017’нинг Ўзбекистон учун ажратилган павильонида янги смартфон ва қуёш батареяларидан ишловчи био-мобиль намойиш этилди, унинг қуввати 700 км йўлга етади. 

 

Ўзбекистон павильонининг биринчи қаватида EXPO 2017 кўразмасининг асосий мавзуси «Келажак энергия»си очилган, иккинчи қаватда эса енгил саноат, самолётсозлик соҳасида республикамизнинг эришган ютуқлари намойиш этилди. Меҳмонларга, шунингдек, миллий ошхонамиз таомларидан татиб кўриш имкониятлари яратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг халқаро ихтисослашган кўргазмада иштирок этиш борасидаги шартнома 13 февраль куни Тошкентда EXPO 2017 комиссари Рапиль Жошибаев ва «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси АЖ бошқаруви раиси, миллий секция комиссари Иброҳим Эргашев томонидан имзоланган эди.