ЖЧ-2018 саралаши, С гуруҳи. Германия 7та гол урди

Спорт 11 Июнь 2017 5415

Европада 2018 йилги жаҳон чемионати саралаши доирасида С гуруҳи вакиллари 6-тур ўйинларини ўтказишди.

Германия Сан-Марино устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Нюрнбергдаги «Грундиг» стадионида кечган учрашув 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Ғолибларнинг голларига Юлиан Дракслер, Амин Юнес, Шкодран Мустафи, Юлиан Брандт ва ҳет-трик қайд этган Сандро Вагнер муаллифлик қилишди.

Гуруҳда доирасида аввалроқ бўлиб ўтган учрашувда Шимолий Ирландия Озарбойжонни қабул қилиб, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Стюарт Даллас урган гол эвазига ғалабага эришганди (1:0).

Яна бир учрашувда Чехия Норвегия майдонига сафар қилиб, дуранг қайд этди (1:1). Меҳмонларнинг голи Теодор Гебре Селасси томонидан урилганди, мезбонларнинг жавоб голига Александр Сёдерлунд муаллиф бўлди.

Эндиликда С гуруҳида турнир жадвали шундай кўриниш олган: 1. Германия — 18 очко (6 ўйин); 2. Шимолий Ирландия — 13 (6); 3. Чехия — 9 (6); 4. Озарбойжон — 7 (6); 5. Норвегия — 4 (6); 6. Сан-Марино — 0 (6).

ЖЧ-2018 саралаши, Европа
6-тур

Германия – Сан-Марино 7:0 (4:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 11 Дракслер, 2:0 – 16 Вагнер, 3:0 – 29 Вагнер, 4:0 – 38 Юнес, 5:0 – 47 Мустафи, 6:0 – 72 Брандт, 7:0 – 85 Вагнер.
Германия – тер Стеген, Киммих, Мустафи, Ҳектор (Платтенхардт, 55), Дракслер (Демме, 76), Горетцка, Юнес, Жан, Брандт, Штиндль (Вернер, 55), Вагнер.
Сан-Марино – Бенедеттини, Дзафферани, Червеллини, Чезарини (Бролли, 87), Палацци, Голинуччи, Бонини, Бьорди, Мацца (Бернарди, 69), Делла Валле, Ринальди (Хирш, 78).
Огоҳлантиришлар: Бонини (56), Червеллини (63), Мацца (66).

Озарбойжон – Шимолий Ирландия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Даллас.
Озарбойжон – Агаев, Гусейнов, Пашаев, Медведев, Садыгов, Гусейнов, Гараев, Ришард, Исмаилов (Амиргулиев, 84), Назаров (Алескеров, 77), Шейдаев (Абдуллаев, 90).
Шимолий Ирландия  –  Макговерн, Маколи (Макгинн, 25; Ходсон, 86), Эванс, Маклафлин, Хьюз, Брант, Даллас, Норвуд, Дэвис, Бойс (Лаферти, 77), Мадженнис.
Огоҳлантиришлар: Медведев (56), Гусейнов (56), Гараев (66), Мадженнис (73), Дэвис (80)

Норвегия – Чехия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 36 Гебре Селассие, 1:1 – 55, пенальти Тофт-Содерлунд.
Норвегия – Ярстейн, Свенссон, Алеэсами, Региниуссен (Вальсвик, 33), Юхансен, Нордтвейт, Эльюнусси, Берге, Эльюнусси, Тофт-Содерлунд (Маарс, 71), Бергет (Дэли, 61).
Чехия – Вацлик, Гебре Селассие, Кадержабек, Сивок, Брабец, Змргал (Янкто, 43), Дочкал, Соучек, Дарида (Горшава, 80), Крейчи, Крменчик (Шик, 63).
Огоҳлантиришлар: Юхансен (57), Соучек (73), Крейчи (90), Горшава (90).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32918 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18449 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71172 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58995 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 585 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 41 Жаҳон
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2457 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар