12 июнь муқаддас Рамазон ойининг 17-куни ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги  2 нафар жоме масжидда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси якунига етказилади. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда.


1. “Раҳимжон ҳожи ота” жоме масжиди. (Манзил:Яккасарой тумани, Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй.) 

Масжид имом-хатиби – Мақсудов Баҳром. 
Қорилар: Мақсудов Баҳром, Қодиров Орифжон, Йўлдошев Муҳиддин.

2. “Саид Ваққос ота” жоме масжиди. (Учтепа тумани, М.Уйғур кўчаси, 591-уй. 147, 53, 114, автобусларнинг “Назарбек” бекати.) 

Масжид имом-хатиби – Убайдуллаев Фозилжон. 
Қорилар: Сайнурдинов Саиджафар, Юнусов Абдурашид.