Адлия вазирлигида жорий йилнинг 6 июнь куни давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz’га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Адлия вазирлигининг Аттестация комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази юридик бўлим етакчи юрисконсульти Жумаев Ботир Узакович, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси юрисконсульти Костецкий Вячеслав Михайлович, “Ўзпахтаэкспорт” АЖ юридик бўлим бош мутахассиси Курбанов Фирдавс Кобилжоновичлар аттестациядан ўтказилиб, уларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди.