Фото: Андижон милициясида отлиқ отряд фаолият юритмоқда

Жамият 12 Июнь 2017 31069

Андижон шаҳрида мазкур алоҳида гуруҳ фаолиятини бошлаганига 11 йил бўлди. Отлиқ гуруҳ ҳар куни икки марта жамоат тартибини сақлаш учун хизматга чиқади. 

Отлиқ гуруҳнинг асосий вазифаси маданий ва спорт тадбирларида жамоатчилик тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарларни тезкор ушлашдир. Шунингдек, улар қўриқлаш патрул хизматини ҳам амалга оширади. Отлиқ гуруҳнинг патруллари Андижон шаҳрининг турли жамоат жойларида хизмат олиб борадилар. Бундан ташқари, гуруҳ барча турдаги оммавий тадбирларда ҳам жамоат тартибини сақлашда самарали хизмат қилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси, патруль-пост хизмати ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси қошида ташкил топган отлиқ гуруҳида 22 та ходим бўлиб, 16 бош хизмат оти бор. Хизмат отлари ҳар куни соат 08-00 дан 18-00 гача кундузги ҳамда соат 18-00 дан 22-00 гача тунги хизматга жалб этиб келинмоқда. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизматига асосланиб, Кун.uz’нинг Андижондаги мухбири хабар бермоқда.

- От минган ички ишлар ходими пиёда ҳамкасбларига нисбатан тезроқ ҳаракатланади, - дейди гуруҳ раҳбари, сержант Хондамир Анваров. - Бундан ташқари, отдаги ходим жонивор тепасида атрофдаги вазиятни яхшироқ кўриш, ҳар қандай хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф этиш имкониятига эга бўлади. Таркибни отлиқ бўлинмалар билан тўлдириш патрул хизмати самарадорлигини оширади.

Чавандозлар гуруҳи таркиби хизмат ўташ вақтида жиноятларни тезкор очилишига ва жиноят содир этиб воқеа жойидан қочиб яширинишга уринган шахсларни ушлашда ўз самарасини бермоқда.

Хизмат отлари шахсий таркиб томонидан парваришланади, уларга фельдшер-ветеринар томонидан мунтазам тиббий хизмат кўрсатиб борилади. Хизматдан ташқари вақтларда ҳафтасига 3 кун отлар билан гуруҳнинг дрессировка майдонида машғулотлар ўтказилиб, отларни хизматга тайёрлиги ва топшириқларни бажаришга ўргатиб борилади. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар