Беайб америкалик жиноятчи қиёфадоши сабабли 17 йиллик умрини қамоқда ўтказди

Жамият 12 Июнь 2017 10057

АҚШ ҳукумати Канзас-Ситида яшовчи, содир этмаган жиноят учун 17 йиллик умрини қамоқда ўтказган Ричард Жонсни озод этди. Бу ҳақда The Kansas city star нашри хабар бермоқда. 

Жонс 1999 йилда оғир оқибатларга олиб келган ўғриликда айбланиб, 19 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Унга қарши айблов гувоҳлар берган кўрсатмаларгагина асосланган бўлган.

Жонс айбсизлигини исботлаш мақсадида ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилди. Улар эса жиноят содир этилган жой ёнида Жонсга жуда ўхшаш Рики исмли одам яшашини аниқлашган.

"Қиёфадошимнинг суратини кўрганимда, менга ҳаммаси аён бўлди", деб айтди Жонс.

Янги суд иши давомида гувоҳлар Рики ва Жонснинг суратларини таққослаб, Жонснинг айбдорлиги энди уларда шубҳа уйғотаётганини айтишган. Шу сабабли суд Жонсга чиқарилган ҳукмни асоссиз деб топиб, уни озод қилишни ҳукм қилган.  

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар