Алоқа оператори Beeline Қашқадарё вилояти ҳудудида 3G тармоғи ҳажми ва қоплами кенгайгани ҳақида хабар берди. 

Хизмат кўрсатишнинг даражаси ўсиши билан бир қаторда янги ускуналар туфайли Beeline тармоғининг ҳажми сезиларли кенгайди. 

Қўшимча қувватлар ўрнатилиши натижасида Қарши шаҳрининг Араловур, Зардўстлик, Кунчиқар, Пахтазор кўчалари ва 8 миттитуманида сигнал сифати ўсди.