Озарбойжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмуд Мамедқулиевнинг баёнот беришича, республика Европа Иттифоқи билан визаларни соддалаштириш босқичида турибди. Унинг фикрича, Боку ва ЕИ ўртасида визаларни тўлиқ бекор қилиш — "келажак ишидир".

Аввалроқ, Озарбойжон ТИВ расмий вакили Ҳикмат Гажиев РИА Новостига маълум қилганидек, Республика ва ЕИ Боку ва ЕИ ўртасидаги янги келишувни муҳокама қилиш доирасида кўриб чиқиши мумкин. Ўз навбатида, ЕИнинг Жанубий Кавказ бўйича вакили Герберт Зальбер ЕИ ва Озарбойжон ўртасидаги визасиз борди-келдини жорий қилиш имкони истиснго қилинмаслигини билдирар экан, бу борада аниқ муддатни айтмаган эди. 

"Озарбойжон ЕИ билан виза беришни соддалаштириш босқичини бошдан кечирмоқда. Боку ва ЕИ ўртасида визаларни бекор қилишни вақт кўрсатади. Ҳозирда, томонлар учун асосийси — стратегик ҳамкорлик бўйича янги келишувни ҳаётга татбиқ этиш, ушбу келишувнинг ижобий натижаларига эришишдир", — деган Мамедқулиев журналистларга.

Озарбойжон 2008 йилдан ЕИнинг "Шарқий ҳамкорлик" дастурида иштирок этади. ЕИ Кенгаши 2016 йил ноябрида Еврокомиссия ҳамда ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик комиссари Федерика Могеринига ташкилот ва унга аъзо мамлакатлар номидан Озарбойжон билан "кенг қамровли келишув"га эришишҳуқуқини тақдим этган эди. Янги битим 1996 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни алмаштиради.