CLICK поездларга чипталарни онлайн харид қилиш имкониятини жорий этди

Технология 12 Июнь 2017 5719

CLICK компанияси “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ билан ҳамкорлик ишга тушгани ва CLICK тизими орқали бевосита темир йўл компаниясининг сайтида чипталарни харид қилиш имконияти жорий қилингани хабар қилди.

“Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ билан ишга туширилган ҳаморлик натижасида 3 миллиондан ортиқ CLICK фойдаланувчилари миллий темир йўл ташувчининг чипталарини онлайн тарзда харид қилиш имкони муваффақиятли ўз ечимини топди.

Темир йўл чипталарига тўловни амалга ошириш жараёни бутунлай автоматлаштирилган ва жуда қулай. Бунинг сабаби - янги ечимлар маршрутлар ва ҳатто жойларнинг қайси бири бўшлигини, йўлакча ёки ойнага яқинини танлаш имконигача, айнан шу пайтдаги актуал маълумот ва ҳолатини етказиб беради, ҳамда бу эса ўз ўринда сафарларни режалаштиришда ва бевосита чиптани харид қилишда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратмоқда.

“Компаниямиз миллий ташувчи - “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖи билан биргаликдаги ҳамкорликдан ва чипталарни онлайн харид қилиш имконияти ишга тушганидан жуда мамнунмиз. Ўйлаймизки, бизнинг кўплаб фойдаланувчиларимиз ушбу хизматни қулай деб топишади. Биз эса, эришилган натижаларимизда тўхтамай, фойдаланувчиларимиз учун тўловларни амалга оширишдаги имкониятларини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

Хизматлар “Info Zone” МЧЖ иштирокида кўрсатилади. Хизмат ҳақи чиптанинг умумий нархидан 2%.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар