Британия пойтахти Лондон шаҳри шарқида 3 июнь куни амалга оширилган теракт иши бўйича яна бир гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда Скотленд-Ярднинг якшанба куни баёнотида сўз юритилган.

19 ёшли йигит террорчилик жиноятини амалга ошириш, тайёрлаш ёки ёрдам беришда гумон қилиниб Баркинг туманида ҳибсга олинди, дейилади хабарда. Бундан аввал, қамоққа олинган 6 киши ҳозирча ҳибсда сақланмоқда. 

3 июнь куни 3 нафар террорчи автомобилда Лондон кўпригидаги пиёдаларни босиб кетган. Шундан сўнг, Боро-маркетга боришган ҳамда машинадан чиқиб, пичоқлар билан одамларга ташланишганди. 8 киши ҳалок бўлганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар террорчиларни йўқ қилишганди.