Мадриднинг «Реал» жамоаси Римнинг «Рома»сини клублар афсоналари учрашувида тор-мор келтирди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда мадридликлар таркибида Фернандо Морьентес ва жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этган Луиш Фигу гол урган бўлса, баҳснинг иккинчи таймида Морьентес дубль қайд этди. «Реал»нинг яна бир голига Эдвин Конго муаллифлик қилди.