Франция президенти партияси Эмманюэль Макроннинг "Олға, республика!" партияси Францияда ўтган парламентнинг қуйи палатасига сайловларда ғолиб бўлди. Якуний натижалар мамлакатнинг ички ишлар вазирлиги сайтида чоп этилди.   

Макрон ҳаракати 28,21 фоиз овоз тўплади. "Республикачилар" партияси 15,77 фоиз, Марин Ле Пеннинг "Миллий фронт"и 13,20 фоиз, Жан-Люк Меланшоннинг «Забт этилмаган Франция»си 11,02 фоиз, Социалистик партия 7,44 фоиз овоз тўплай олган.

Сайлов участкаларида давомат жуда паст бўлди: овоз беришга жами сайловчиларнинг 48,71 фоизи келган ва бу Миллий кенгашга сайловлар тарихидига энг паст кўрсаткичдир. Якуний натижалар эълон қилингунгача бош вазир Эдуар Филипп Макрон партияси томондан кўрсатилган натижалар фуқаролар президентнинг ички сиёсатини ҳам, ташқи сиёсатини ҳам қўллаб-қувватлашларидан дарак беришини айтган.  

Миллий кенгашга сайловлар мажоритар тизим бўйича ўтиб, номзодлар бир мандатли округлар бўйича сайланадилар. Марин Ле Пен ўз округида 46,02 фоиз овоз тўплаб, зарур бўлган овозларни йиға олди. Унинг рақиблари ундан анча ортда қолганлар.

Парламент сайловларининг 2-босқичи 18 июнда бўлиб ўтади. Бу босқичда ҳар бир округда 1-босқичда камида 12,5 фоиз овоз тўплай олган номзодлар қатнаша оладилар.