Жефф Иммельт Американинг General Electric (GE) корпорацияси бош директори лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда компания сайтига жойланган матбуот релизида маълум қилинди

Унинг ўрнини шу кунга қадар GE Healthcare раҳбари вазифасини бажарган Жон Флэннери эгаллайди. Манбага кўра, у жорий йилнинг 1 август куни компания бош директори лавозимига киришади. 

Жефф Иммельт

Иммельт 31 декабргача GE директорлар кенгашининг раиси бўлиб қолади, шундан сўнг уни Флэннери бошқаради. 

General Electric - кўп турдаги, жумладан транспорт, энергетика ва тиббиёт соҳасидаги техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кенг тармоқли корпорация.