АҚШ президентининг катта қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампнинг маълум қилишича, отаси Дональд Трамп ҳамда унинг маъмуриятига нисбатан бу даражада салбий муносабатда бўлишларини кутмаган экан.

"Мен кишилар бу даражада салбий муносабатда бўлишини кутмагандим... Бироқ, енгил бўлиши мумкин ҳам эмасди", - дея жавоб берди Иванка Трамп "Fox & Friends" телекўрсатуви бошловчисининг ҳозирги вазиятда сиёсий режаларни амалга ошириш қийинми, деган саволига жавоб бераркан.

"Менинг отам ва унинг маъмурияти янгича услуб билан ҳаракат қилишни мўлжаллаган... Биз мавжуд вазиятни ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз", - дея қўшимча қилди Иванка.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, баъзи ҳолатларда рўй бераётган нарсаларнинг “ёввойилигидан ҳайратга тушган”.

Трамп ўзига салбий муносабатда бўлган New York Times нашри ҳамда CNN телеканалига Twitter’да доимий равишда айбловлар ёғдиради. Аксинча, республикачиларга ижобий фикрда бўлган Fox News телеканалини эса мақтайди.