Қирғизистондаги Токтогул ГЭСига 330 тонналик трансформатор олиб келинмоқда. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Маълумотларга кўра, номинал қуввати 425 минг кВА бўлган SSP-425 000/500 туридаги трансформатор Қирғизистоннинг энг йирик ГЭСларидан бирига эски трансформаторни алмаштириш мақсадида олиб келинади. 

Маълум қилинишича, ускуна Хитойда ишлаб чиқарилган. У Хитойдан Қозоғистон орқали олиб келинмоқда, кейинчалк Талас водийси орқали Токтогул ГЭСига келтирилади.

Келажакда яна учта шундай трансформаторни олиб келиш режалаштирилган.