11 июнь куни тан олинмаган Косово республикаси парламенти учун сайловлар ўтказилди.

Би-Би-Си хабарига кўра, сайловларда мамлакат президенти Ҳошим Тачига яқин «Косово демократик партияси» ва бош вазирликка номзод Рамуш Харадинайнинг «Косово келажаги альянси» коалицияси устун келди.

Хабар қилинишича, овозларнинг 70 фоиздан ортиқ қисми ҳисоблаб чиқилганда, икки партия коалицияси овозларнинг учдан икки қисмини тўплаган, мухолифатдаги «Самоопределение» партияси эса 25 фоиз овозга эга бўлган, «Косово демократик иттифоқи» партияси бошчилигидаги коалиция эса 25,8 фоиз овоз олган.

Парламентдаги 120 мандат учун жами 26та сиёсий блок кураш олиб бормоқда, конституцияга кўра, 20та ўрин миллик камчилик вакилларига (серблар, турклар, ашкаллар, циганлар) берилади.

Қайд этиш керакки, Харадинай коалициядаги кўплаб сиёсатчилар каби Скрбия билан қуролли низо фахрийси ҳисобланади ва расмий Белград томонидан ҳарбий жиноятчи сифатида қаралади.

10 май куни Косово парламенти ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлаган эди. Ушбу ташаббус билан «Косово учун ташаббус» мухолиф ҳаракати чиққан эди. Мухолифатнинг фикрича, ҳукумат мамлакатдаги муаммоларни ҳал қила олмади, бу эса сиёсий инқирозга олиб келди.

Шундан сўнг, президент Ҳошим Тачи парламентни тарқатиб юборди.