Ливия бош прокуратураси Саиф ал-Ислом Каддафий ҳибсга олиниши керак деб ҳисобламоқда

Жаҳон 12 Июнь 2017 5226
Фото: Non-non.com

Ливия бош прокуратураси Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддафийнинг ўғли Саиф ал-Исломнинг озодликка чиқарилишини қонунга хилоф деб ҳисобламоқда, чунки у судланган ҳамда ҳибсга олиниши ва суд олдида жавоб бериши керак. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори вазифасини бажарувчи Иброҳим Масъуд баёнотида айтилди.

"Саиф ал-Ислом Каддафий сиртдан судланган, шу сабабли у қидирувда бўлиб, унга қўйилган айбловлар бўйича суд олдида жавоб бериши керак. Амнистия қилиш ҳуқуқи суд тизимигагина тегишли. Прокуратура Каддафий ўғлининг озод қилиниши ҳолатини тергов қилишни бошлади ва тегишли қонуний чоралар кўради ҳамда суд идоралари ҳукмининг ижро этилишига қаршилик қилаётганларни жавобгарликка тортади", деб таъкидлаб ўтилди бош прокуратура баёнотида.

Саиф ал-Ислом Каддафий 2011 йилда Зинтон шаҳридаги айирмачилар бригадаси томондан Нигер томон қочаётганда ҳибсга олинганди. У шу вақтгача Зинтонни назорат қилувчи гуруҳлардан бири "Абу Бакр ас-Сиддиқ бригадаси" томондан қамоқда ушлаб турилган. Триполи ҳакамлик суди унга 2015 йил июнда "Ливия халқига қарши содир этилган жиноятлар" айблови билан сиртдан ўлим жазоси тайинлаган. Бироқ зинтонликлар Каддафий тузуми ағдарилгандан кейин адоватлашиб юрган пойтахтдаги ҳукуматга Саиф ал-Исломни беришни қатъиян рад этганлар.  

10 июнда зинтонликлар Саиф ал-Ислом 9 июнда умумий амнистия қонуни билан озод қилинганини эълон қилишди. Маълум қилинишича, Саиф ал-Ислом озод қилингандан кейин Ливиянинг шарқидаги Ал-Байда шаҳрига йўл олган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27260 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14339 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55513 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 11 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 327 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 333 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1263 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 3731 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар