Андаман денгизда Мьянма ҚКнинг ҳалокатга учраган ҳарбий самолётида бўлган яна 26 инсоннинг жасади топилди. Шу тариқа, авиаҳалокат қурбонлари сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Қутқарувчилар шу пайтга қадар 26 эркак, 23 аёл ва тўққиз нафар боланинг жасадини сувдан чиқариб олишган, яна бир жасад қолдиқлари кимга тегишли экани аниқлангани йўқ.

Мьянманинг жанубий қирғоқлари яқинида қидирув амалиёти давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Мьянма қирғоқларида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида 122 киши, жумладан, 15 нафар бола бўлган.