Навальнийни уйи олдида қўлга олишди

Жаҳон 12 Июнь 2017 63168
Фото: ТАСС

Россия кунида мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган намойишлар вақтида, тадбирларнинг асосий ташкилотчиси, мухолифатчи Алексей Навальний Москвадаги Тверь кўчасидаги ўз уйи олдида қўлга олинди. Бу ҳақда сиёсатчининг рафиқаси Юлия твиттерида маълум қилган.

«Алексейни подъезд олдида қўлга олишди. У шуни етказиб қўйишни сўради, режалар ўзгармайди: Тверская», — деб ёзган Навальнийнинг рафиқаси.

Навальнийнинг твиттерига жойланган суратда кўриш мумкинки, уни қўлга олиш учун камида 8 нафар полициячи 2та машинада уй олдига етиб келган.

Навальний бир кун олдин ўз сайтида 12 июнь куни, Россия кунида ўз тарафдорларини Тверский кўчасида тинч намойиш учун тўпланишга чақирганди. Москва ҳокимияти Сахарова проспектида митинг ўтказишга рухсат берганди, аммо сиёсатчининг сўзларига кўра, у бу ҳудудга саҳна ва овозкучайтиргичлар ўрнатишга улгурмаган. Шундан сўнг намойиш жойи Тверский кўчасига кўчирилганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар