Нью-Йорк театри спектакль бош қаҳрамони Трампга ўхшаш бўлгани учун ҳомийлардан айрилди

Жамият 12 Июнь 2017 7171

Delta Airlines авиакомпанияси ва Америка Банки Public Theater нотижорий ташкилотини молиялаштириш тўхтатилганини маълум қилишди. Бунга сабаб – “Юлий Цезарь” спектакли бош қаҳрамонининг АҚШ президенти Дональд Трампга ўхшаб кетишида. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

23 май куни Нью-Йоркда премьераси бўлиб ўтган Public Theater’нинг спектакли Уильям Шекспирнинг “Юлий Цезарь” фожиаси замонавий талқини ҳисобланади. Унда бош қаҳрамон сариқ сочли бўлиб, ишбилармонлар костюмини кийиб юради ҳамда Америка байроғи тасвирланган махсус нишонни тақиб олади. Цезарнинг рафиқаси – Кальпурния эса славянча талаффуз билан гапиради ва дизайнерлар яратган либосни кийишни хуш кўради (Дональд Трампнинг рафиқаси, Меланья Трамп асли Словениядан).

Авиакомпания вакиллари фикрича, “театр раҳбариятининг бадиий тўқималари чегарадан чиқиб кетган”. Америка Банки вакили эса спектаклни молиялаштириш тўхтатилгани ҳақида қисқа баёнот билан чиқди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар