Парижнинг шимолий қисмида номаълум шахслар ресторан ичига ёнувчи аралашмали шиша идиш улоқтиришлари оқибатида у ерда ёнғин чиққан. Бу ҳақда полициядаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Le Figaro нашри хабар бермоқда

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган. Ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган, бироқ унинг оқибатида ресторан жойлашган 5 қаватли бинодаги одамлар жароҳат олганлар.

"Айни вақтда икки киши оғир аҳволда Сан-Луи шифохонасига юборилган, яна 10 киши, жумладан 6 полициячи енгил жароҳат олган", деб маълум қилган ўт ўчириш хизмати вакили.  

Ҳозирча ушбу воқеанинг расмий версияси йўқ, бироқ унга сабаблардан бири сифатида ресторанни тунашга уриниш бўлгани айтилмоқда.