Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 13 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 

1 АҚШ доллари - 3903,19 сўмни, 1 Евро - 4393,66 сўмни ташкил этган. АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 28,71 сўмга қимматлашган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.