АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья Трамп ва унинг ўғли Баррон Трамп ёнига, Оқ уйга кўчиб ўтдилар.  

"Бизнинг янги уйда пайдо бўладиган хотираларни интиқлик билан кутмоқдаман!", деб ёзди Меланья ўз твиттерида ва Оқ уйдан фотосуратни илова қилди.

8 июнда Меланья Трамп тез орада Нью-Йоркдан Вашингтонга кўчиб ўтиши маълум қилинганди.

Фото: Twitter.com/@FLOTUS