Туркиянинг ғарбий соҳили яқинида 6,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда 12 июнда Европа сейсмология маркази сайтида чоп этилган хабарда айтилди.

Таъкидланишича, зилзила маркази Туркиянинг Измир вилоятидан шимолга томон 87 км узоқликда, ўчоғи 8 км чуқурликда бўлган.

The Independent нашри маълумотларига кўра, зилзила шунингдек Грециянинг Лесбос оролида ҳам сезилган. Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмаган.