Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин россияликларга мамлакатга ташриф буюриш режаси ҳақида олдиндан хабардор этиш мажбуриятини юклаш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда «Интерфакс-Украина» маҳаллий телевидениега асосан.

«Мана сиз турли давлатларга борасиз, ҳамда интернетга кириб: 5 кундан сўнг келаман, дейсиз – россиялик фуқаролар Украинаган боришдан олдин шундай қилишлари керак. Тегишли асосни яратиш ва мамлакатга кириб келишни назорат қилиш лозим», - деди у.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, бундай тизимни яратишга бир неча ой вақт кетади.