ЎзДЖТУ академик лицейи ўқувчилари орасида китобхонлик саводи оширилмоқда

Жамият 12 Июнь 2017 1917

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 3-сон академик лицейи ўқувчиларида олийжаноблик фазилатларининг мазмуни, моҳияти, меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик каби ахлоқий қадриятларни ёшлар онгига сингдиришга қаратилган “Олийжаноб инсон фазилатлари”, “Качества благородного человека” номли ўқув курслари ҳамда “Oлийжаноблик нима?”, “Что такое благородство?” мавзусида иншолар танлови ўтказилиши ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, дарс машғулотларидан кейин ўқувчиларда эзгу фазилатлардан бири бўлмиш олийжанобликни тарғиб қилиш, ўқувчиларда китобга бўлган қизиқишларни янада ошириш мақсадида гуруҳ раҳбарлари ва ўқувчилар томонидан шаҳримиздаги “Китоблар олами” ва “Шарқ зиёкори” каби бир қатор китоб дўконларига саёҳатлар уюштирилди.

Китоб дўконларига экскурсияга чиққан ўқувчилар томонидан ўзида эзгу фазилатларни мужассам этган 100 дан ортиқ бадиий ва публицистик  китоб харид қилинди.

Шу билан бирга, ўқув машғулотларидан кейин ўқув муассасаси ҳудудида жойлашган “Ўқувчилар турар жойи”да истиқомат қилувчи ўқувчилар ҳам академик лицей Ахборот-ресурс маркази ўқув залида китоб мутолаасига киришиб кетишди.

Кўпроқ янгиликлар