АҚШ президенти Дональд Трамп ўзига нотаниш бўлган жуфтликнинг тўйига кириб борди. Маросим давлат раҳбарига тегишли бўлган гольф-клубда ўтказилган. Видео CNN томонидан эълон қилинди. 

Меҳмонлар Америка раҳбари тантанали маросимга келиши ҳақида аввалдан билишмаган. Улар махфий хизмат ходимлари пайдо бўлишгач, бундан хабар топишди. Ходимлар президентнинг келиши учун барча зарур чораларни кўришди ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлашди. Трамп келин-куёвнинг исми билан қизиқди ва улар билан бирга суратга тушди.