Воситачиликдаги уруш: Эронда АҚШ ИШИДни қўллаётгани ҳақида далиллар бор

Жаҳон 12 Июнь 2017 29115

Эрон армияси штаблари бошлиғи Мустафо Изадий Теҳрон «Ислом давлати» террорчилари АҚШ томонидан тўғридан-тўғри қўллаб-қувватланаётгани борасида далилларга эга эканлиги ҳақида айтиб чиққан. Эрон ҳукумати Вашингтон томонини бу тарзда биринчи бор айблаётгани йўқ. Илгарироқ Эрон парламентининг спикери Али Ларижоний АҚШни «катта  ИШИД» деб атаб, шунга ўхшаш баёнот билан чиқиш қилганди.

Эрон АҚШнинг «Ислом давлати» террорчиларини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаётганлиги борасидаги исбот далилларга эга. Изадийнинг фикрича, Теҳронда буни қувватловчи ҳужжатлар ва маълумотлар етарли.

«Биз минтақадаги ислом давлатларини вайрон этган ва қонли тўқнашувларга сабаб бўлган бу ярамас оқимнинг Америка империализми томонидан тўғридан-тўғри қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги ҳужжатлар ва ахборотларга эгамиз», — дея Изадийнинг сўзларини келтирмоқда Fars агентлиги.

Бундан ташқари, Изадийнинг қайд этишича, ИШИДга АҚШ томонидан кўрсатилаётган мадад «минтақада воситачилик уруши» олиб боришнинг бир усули ҳисобланади. «Бу такаббур давлатлар томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши ишлатиладиган янги найранг», — деган армиялар штаби бошлиғи ўринбосари.

 

«Катта ИШИД»

Вашингтон турли йўллар билан ИШИДни қўллаб-қувватлаб келиши ҳақида илгарироқ Эрон парламенти спикери Али Ларижоний ҳам баёнот берган эди. Унинг баёнотига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон ўз демократиясини пулга алмаштириб, «бош иблисга» айланиб бўлган.

«АҚШдаги вазият шу даражага етдики, демократия ва инсон ҳуқуқлари пулга алмаштирилди. Америка демократияни қурбон қилди», — деган Ларижоний 7 июнь куни Теҳронда содир этилган қўшалоқ теракт қурбонларининг жаноза маросимида.

Спикернинг сўзларига кўра, «Ислом давлати»га қарши дейилаётган курашга қарамасдан, АҚШнинг ўзи «катта ИШИД»нинг айнан ўзгинасидир.

«Биз ИШИД ва унинг жангариларига қарши курашиб ётибмиз, бироқ Америка — жаҳондаги энг катта ИШИД ва минтақада ҳам улар ИШИД томон бўлиб туришибди. Биз пардани кўтариб, Америка армияси ва МРБ ИШИДнинг асосий мададкорлари эканлигини аниқлаб берамиз», — деганди Ларижоний.

 

Жавоб реакцияси

Эрон спикерининг бундай реакция билдиришига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳрондаги терактлар борасида кўп маъноли баёнотлари сабаб бўлди. АҚШ президенти  «америкаликлар бегуноҳ қурбонлар учун қайғуга чўмиб, дуо қилишаётгани»ни айтиб, содир этилган теракт учун айбнинг бир қисмини Эрон ҳукумати зиммасига юклаган. Трампнинг фикрига кўра, «Террорчиликни қўллаб-қувватлаётган давлатларнинг ўзлари ҳам ёвузлик қурбони бўлиш таҳдиди остида туришади».

Вашингтоннинг фикрича, Эрон ИШИДнинг ҳомийларидан бири ҳисобланади ва шу сабабли мамлакатга жорий этилган бир неча сакцияларни сақлаб қолмоқда. Боз устига, АҚШ Сенати 7 июнь куни Эрон Ислом Республикасига қарши қўшимча чекловлар бўйича кейинги муҳокамани қўллаб-қувватлади. Оралиқ овоз беришда қонун лойиҳасини ёқлаб 92 нафар сенатор овоз берган, етти киши қарши бўлган.

Террорчилар ҳужум уюштирган куни Вашингтоннинг бу хатти-ҳаракатларини Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ҳам танқид остига олиб ўтган.

«Эронликлар АҚШ малайлари томонидан уюштирилган терроризм билан тўқнаш келган чоғда Оқ уй баёноти ва санкциялар бир-бирини инкор этади. Эрон халқи АҚШнинг дўстлик ҳақидаги бундай ваъдаларига ишонмайди», — деб ёзган Зариф Twitter’да.

 

Террорчилар билан тил бириктириш

Бу орада Россия мудофаа вазирлиги ҳам Америка Қўшма Штатларини террорчилар билан алоқадорликда айблади. Хусусан, Сурия ҳудудидаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондони, генерал-полковник Сергей Суровкин америкалик ҳарбийлар Сурия ҳукумат қўшинларининг террорчиларга қарши кураши учун турли тўсиқлар яратаётгани, жангариларни эса қўллаб келаётганини айтиб ўтган.

«Суриянинг минглаб тинч аҳолисининг ўлимида айбдор террорчиларни қириб ташлаш ўрнига АҚШ томонидан раҳбарлик қилинаётган коалиция уларга бўйсунувчи Демократик кучлар иттифоқи билан биргаликда ИШИД раҳбарлари билан тил бириктиришмоқда, натижада, террорчилар ўзлари эгаллаб турган аҳоли пунктларини коалицияга жангсиз, осонгина топшириб, Сурия ҳукумат қўшинлари фаол ҳаракат олиб бораётган вилоятларга йўл олишмоқда».

Мисол тариқасида у Ас-Сувайда вилоятида ҳукумат қўшинлари гуруҳларининг шиддатли ҳужумини мисол келтирган. Бунда уларга Вашингтон томонидан бошқариладиган халқаро коалиция авиацияси халақит берган. Суровкин Америка ҳарбийларининг Сурия ҳукумат қўшинларига нисбатан нодўстона хатти-ҳаракатларини оқлашга бўлган уринишлари абсурдлигини ҳам таъкидлаб ўтган.

«Ўзларининг ҳаракатларини улар Сурия ҳукумат қўшинлари мамлакат жанубида мухолифат жангариларини тайёрлаш бўйича Америка базалари ва лагерларига таҳдид солиши, каби абсурдона сабаб билан тушунтиришмоқда», — деди қўмондон.

 

Узил-кесил ғалабага халақит беришмоқда

Россия қуролли кучлари Бош штаби оператив бош бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской ҳам мана шу позициядан туриб чиқиш қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг шубҳали хатти-ҳаракатлари Сурияда террорчиларга қарши курашишда халақит бермоқда.

«Ҳозирча биз коалиция хатти-ҳаракатлари Сурия ҳукумат қўшинлари ИШИД гуруҳлари устидан узил-кесил ғалаба қозонишига халақат бериш учунгина йўналтирилганини кўришимиз мумкин. Биз коалициядаги ҳамкорларимиздан бундай ҳолатларга йўл қўймаслигини ва энди Сурия ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳларига қарши курашиш ишига жиддийроқ ёндашишни сўраб қоламиз», — дея Рудскойнинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

Рудскойнинг қайд этишича, бу ҳолатда Сурия армияси ва Россия ҲКК томонидан мухолифат кучларига қарши бирор хатти-ҳаракат содир этилмаяпти. «Россия ҲКК томонидан қувватланаётган Сурия ҳукумат қўшинлари Сурия мухолифатига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бормаяпти, асосий мақсади — ИШИД, «Жабҳат ун-Нусра» ва улар билан кафилланган террорчилик гуруҳларини тор-мор этиш йўлида изчил курашмоқда», — деган у.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6627 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23990 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 55639 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38706 Lifestyle
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 6 Спорт
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 364 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2971 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1132 Жамият
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:18 2843 Спорт
Кўпроқ янгиликлар