WP: АҚШ бош прокурорлари президент Трампни судга беришади

Жаҳон 12 Июнь 2017 17809

Американинг Вашингтон ва Мэриленд штатлари бош прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трамп устидан судга мурожаат қилишлари мумкин. Улар Трампнинг конституцияни бузганлиги ва давлат раҳбари лавозимига киришганидан сўнг, тадбиркорлик билан шуғулланганини гумон қилишмоқда, деб ёзади The Washington Post.

Қайд этилишича, бош прокурорлар Трамп «хорижий ҳукуматлардан миллионлаб пул олган»ини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Трамп ўз корпорациясига доир молиявий ҳисоботларни доимий равишда назорат қилиб туради. 

«Биз иш очаяпмиз, чунки президент ўзининг бизнес манфаатларидан воз кечиш учун зарур қадамларни ташлагани йўқ», — деган бош прокурор Карл Расина.

Агар, ариза қабул қилинса, Трампга суд эшитувлари доирасида ўз солиқ декларациясини эълон қилиш мажбуриятини юклашлари мумкин. Шу билан унинг бизнесидаги хорижий битимлар қамровига аниқлик киритилади. 

Аввалроқ, Трамп адвокатлари унинг солиқ декларациясида Россия изи йўқлигини айтишганди. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар