Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Япония бош вазирининг махсус вакили - Тосихиро Никаи билан учрашув давомида Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш “омон қолиш масаласи” эканини билдирди.

"КХДРни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш дунё ва шимоли-шарқий Осиёда тинчликни таъминлашда муҳим, бироқ Жанубий Корея учун – бу омон қолиш масаласидир", - дея Жанубий Корея президенти сўзларини келтиради Рёнхап агентлиги.

Президент маъмурияти маълумотларига кўра, Тосихиро Никаи Мун Чжэ Инга Синдзо Абэдан мактубни топширган, унда Япония бош вазири КХДРга босим ўтказиш ва Пхеньянга нисбатан санкция режимини, то КХДР ўз ядро дастуридан бутунлай воз кечмагунига қадар ушлаб туриш муҳим бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди.

"Президент Муннинг маълум қилишича, КХДРни музокаралар столига ушбу давлатни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантиришгача муҳим, сабаби фақатгина санкциялар ва босим ўтказиш билан масала ҳал бўлмайди", - дея маълум қилди президент вакили Пак Су Хён.

Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея раҳбарининг фикрича, “санкция ва босимни сақлаб қолиш керак, бироқ, шу билан бирга, КХДР ядро қуролидан воз кечиши билан унга ёрдам беришлари борасида мурожаат йўллаш даркор”.