Ҳайбаракаллачилик: ўқитувчилар яна мажбурий ҳашарга чиқарилди

Жамият 13 Июнь 2017 29770

Сўнгги ойларда ўқитувчиларнинг турли ҳашарларга олиб чиқилаётгани ва бу қонун доирасида амалга оширилмаётгани борасида Кун.uz таҳририятига мурожаатлар келиб тушмоқда. Ана шу мурожаатлар асосида эса бир қанча мақолалар тайёрланиб, сайт ўқувчилари эътиборига ҳавола қилинди ҳам. Бундан асосий мақсад мутасадди ташкилотлар эътиборини бу оғриқли вазиятга қаратиш ҳамда бу ишларнинг келажакда такрорланмаслигига уриниш эди. Аммо вазият ўзгармаган шекилли, ҳудди шу мазмундаги мурожаат Самарқанд вилояти, Ургут туманидан келиб тушди. Унда қуйидаги ҳолатлар тилга олинган:

“Жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд вилояти, Ургут туман ҳокимининг буйруғи чиқиб қолди. Унда тумандаги истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” қурилишига тумандаги барча мактаб ва коллеж ўқитувчилари ҳамда шифохона ходимлари ҳашарга сафарбар қилиниши айтилган. Бу ҳақида таълим муассасаси директорларига буйруқ келган. Буйруқ бизга ҳам тарқатилди. 

Ўйланиб қолдим, шу бинони қуриш олдидан ҳаммаси ҳисоб-китоб қилингандир. Қурувчию мардикорни жалб этиш, уларнинг иш ҳақи... Лекин ўқитувчи қурилишга боргани учун ҳақ олмайди, кунлик егулиги ҳам ўзи билан. Худди ўрта асрлардаги каби ҳашарларда ишлайди. Ўқитувчини паркда ҳашарда кўрган ўқувчи келажакда, албатта, ўқитувчи бўламан демаслиги аниқ! Бу ҳолатларга ҳеч ким эътибор бермайдими?..”.

Мазкур масала юзасидан халқ таълим вазирлиги билан боғланилди. Берилган маълумотларга кўра, ҳақиқатда воқеа шундай тус олган. Бу ишлар маҳаллий ҳокимият томонидан амалга оширилиши тасдиқланди. Буйруқ ёзма эмас, балки оғзаки равишда берилган. Унга кўра, ҳар бир таълим маскани  5 нафар ўқитувчисини ишлаш учун сафарбар этган.

Жорий йилнинг 22 май куни Кун.uz сайти орқали эълон қилинган “Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ”  деб номланган мақолада келтириб ўтилганидек: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарорига кўра фан ўқитувчиси (1 ставка)нинг йиллик умумий иш юкламаси 1548 соат этиб белгиланган.

Юқоридаги йиллик умумий иш юкламасини бажариш учун умумий ўрта таълим мактабида 1 ставка ишлайдиган фан ўқитувчиси йил давомида 34 ҳафта, ҳафтасига 36 соат, 1 кунда 6 соат ишлаши лозим. Умумтаълим мактабларида соатбай дарс берадиган фан ўқитувчилари бундан мустасно”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар