БАА ҳукумати учинчи мамлакат авиакомпанияларига Қатарга ва ундан парвозни амалга оширишда ўз ҳаво кенгликлари ҳамда аэропортларидан фойдаланишга рухсат берди. Амирликнинг WAM ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган БАА фуқаро авиацияси бошқармаси баёнотида шу ҳақда маълум қилинган

Аввалроқ, Форс кўрфазининг қатор мамлакатлари, жумладан БАА ва Саудия Арабистони давлатлари Қатарга учадиган ва ундан парвоз қиладиган барча халқаро авиақатновлар учун ўз ҳаво кенгликларини ёпган эди. 

Эндиликда янги тузатишга кўра, "тақиқ БАА в Қатарда рўйхатдан ўтмаган, бироқ Қатарга ва ундан учаётган авиакомпаниялар ва самолётларга тегишли бўлмайди", — дея хабар қилмоқда.

Саудия Арабистони ҳукумати ҳам худди шундай қарор қабул қилган.

Шунингдек, янги ўзгаришларга кўра, Қатар авиациясидан ташқари амалга оширилаётган хусусий ва чартер рейслар ҳам Қатарга ва ундан учишда БАА ҳаво кенгликларига кира олади. Фақат, бунинг учун 24 соат аввал рейс, йўловчилар исм-шарифи ва юк хусусияти ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиш билан рухсат олиш талаб этилади.