Бабаян матбуот анжуманига ўзи келди ва терма жамоада ҳали имконият сақланиб қолганини айтди

Спорт 13 Июнь 2017 33114

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи навбатда Эрон терма жамоасини Россия бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 турнирига чиққани билан табриклайман. Улар ҳақли равишда мундиал йўлланмасини қўлга киритганини тан олиш керак. Ўзбекистонда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳамон имконият сақланиб қолди.

Мазкур ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида кўплаб йўқотишларга дуч келдик ва бугунги ўйин бошида йўқотишлар яна биттага кўпайди. Бу учрашувдаги режамизга ўз таъсирини ўтказди ва кутилган ўйинни кўрсата олмадик. Станислав Андреевнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этиши ва мажбурий ўзгартириш амалга оширганимиз сабабли ўйланган режага кўра Сервер Жепаров бугун майдонга туша олмади.

Юқорида таъкидлаганимдек, Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Қолган икки ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, бор кучимизга ишга солган ҳолда ғалаба қозонишимиз ва олдинга интилишимиз керак”, – дея Самвел Бабаяннинг сўзларини келтирган ЎФФ матбуот хизмати.

8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан аввалги матбуот анжуманига бош мураббий келмаган, унинг ўрнига ёрдамчи мураббий Виктор Жалилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар