Бангладешнинг АҚШдаги дипломати ўз юртдошини қул каби ишлатганликда айбланмоқда

Жаҳон 13 Июнь 2017 3221

Бангладешнинг АҚШдаги бош консули ўринбосари Муҳаммад Шохилдул Исломга ноқонуний меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш айблови қўйилди. Бу ҳақда Нью-Йорк шаҳрининг Куинс туман прокуратураси баёнотига иқтибос келтирган ҳолда NY Daily News нашри хабар бермоқда. 

Прокурор Ричард Брауннинг айтишича, 45 ёшли дипломат шунингдек "ўз қўлида ишлаган одамга ҳақ тўлашни истамаганликда, унга нисбатан жисмоний куч қўллаш ва таҳдид қилишда" айбланмоқда. Ушбу иш ҳужжатларига кўра, Ислом ўз юртдошининг АҚШга келишини ташкиллаштирган. Сўнгра у юртдошининг паспортини олиб қўйиб, ўзига ишлашга мажбур қилган ва мунтазам калтаклаган. У, шунингдек, юртдошига депортация қилиш ва унинг оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилган.

Суд ушбу ишни 28 июнда кўра бошлайди. Агар дипломат айбдор деб топилса, 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар