Узоқ йиллар давомида дальтонизмдан азият чеккан Крис Смельцер исмли 50 ёшли америкалик кишига дунёни турли рангларда кўриш имконини берувчи махсус кўзойнак совға қилишди. Яқинлари унинг атрофдаги рангларга реакциясини видеога муҳрлашди. 

"Вой Худойим", - дейди у кўзойнакни тақиши билан. Шундан сўнг қўлларини, атрофни диққат билан ўргана бошлайди. 

"Ҳаворанг жинси шим, тўғрими?", - дея сўрайди у оёқларига қараб. 

Видео сўнггида Смельцер дарахтларга тикилиб туради ва кўз ёшларини тийиб тура олмайди. "Бу ажойиб! Ақлга сиғмайди. Раҳмат сизларга", - дейди у. 

Роликни тақдим этган Делайла Смельцер видео остидаги изоҳда "Крис шу қадар ҳис-туйғуларга тўлиб кетдики, бор кўз ёшини тўкиб олди" деб ёзди.