Дунёнинг энг бадавлат аёл ёзувчилари рейтинги эълон қилинди

Жамият 13 Июнь 2017 7644

Forbes Woman журнали 2016 йилнинг энг кўп ҳақ тўланувчи ёзувчилари рейтингини тузди. 13 июнь куни мазкур рейтингнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилди. 

Унга кўра, биринчи ўрин британиялик ёзувчи Жоан Роулингга, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар серияси муаллифига насиб этди. У 2016 йилда шунингдек "Фантастик мавжудотлар ва уларнинг макони" киносценарийси сифатида қатнашди. Шу билан бирга драматург Жек Торн билан бирга "Гарри Поттер ва лаънати болакай"нинг икки қисмини яратишда иштирок этди. Унинг ўтган йилги даромади 19 миллион долларни ташкил қилди. 

Иккинчи ўринни "Ирланд қалблар", "Мак-Грегорлар", "Тунги ҳикоялар" ва "Станиславскилар оиласи" каби асарлар муаллифи америкалик Нора Робертс эгаллади. У шу кунга қадар 15 миллион доллардан зиёд пул ишлаб олди. Учинчи ўринда - "Зоя", "Оилавий альбом" асарлари муаллифи Даниэла Стил бўлиб, у 15 миллион долларни қўлга киритди. 

Илк ўнликдан шунингдек Эрика Жеймс, (14 миллион доллар), Пола Хокинс 10 миллион доллардан ортиқ), Вероника Рот ( 10 миллион доллардан зиёд) ва Рейчел Рассел (8,5 миллион доллар) ўрин олишди. 

Рейтинг тузишда муаллифларнинг 2016 йилда ўз асарлари учун олган даромадлари инобатга олинган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31508 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68774 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9358 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131057 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 60 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 2132 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 274 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1570 Жамият
Кўпроқ янгиликлар