Ёғли таомлар Альцгеймер касаллиги ривожланишини тезлаштиради

Жамият 13 Июнь 2017 3609
Фото: Google Images

Ёғли ва юқори калорияли таом истеъмоли Альгеймер касаллигининг ривожланишини тезлаштиради ва уларнинг генлардаги хавфли мутация ташувчиларида пайдо бўлиш эҳтимолини оширади. Олимлар Journal of Neuroscience'да тақдим этган мақоласида шу ҳақда сўз боради

"APOE4 мутацияси Альцгеймер касаллиги ривожида энг аҳамиятли хавф омили ҳисобланади, бироқ унинг ҳамма ташувчилари ҳам бу касаллик қурбони бўлавермайди. Бу унинг ривожланишида бошқа баъзи омилларнинг аралашувига ишора қилади. Биз Ғарб парҳези натижасида ортиқча вазннинг тўпланиши APOE4 ташувчиларида Альцгеймер касаллиги ривожига туртки беришини аниқладик", - дейишди Лос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния университети олимлари Александра Мозер ва Кристиан Пайк. 

Моддалар алмашинуви, холестерин ҳамда организмдаги бошқа ёғларнинг айланиши билан боғлиқ ген ҳамда APOE оқсили мия ва бошқа органлар ҳужайраларидаги энг муҳим молекулалар сирасига киради. Сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу гендаги мутациялар Альцгеймер касаллиги, атерсклероз ва бошқа баъзи касалликларнинг ривожланиши билан боғлиқ экан. 

Масалан, сайёра аҳолисининг тахминан 10-12 фоизида мавжуд APOE4 мутацияси Альцгеймер касаллиги ривожланиш хавфини уч баробарга оширади. Икки APOE нусхасида бундай мутация кузатилганда касаллик ривожи хавфи 12 каррага ошади, яъни уларда Альгеймер касаллигидан қочишнинг деярли иложи бўлмайди. 

Мозер ва Пайк бу борада сичқонлар иштирокида тадқиқот ўтказишди. Улардаги APOE гени инсон версиясига алмаштирилди. Кемирувчиларнинг ярми ДНК ҳудудининг нормал нусхаларига эга бўлишди, қолган сичқонлар эса - APOE4.

Сичқонларнинг ҳаётини кузатган биологлар Альцгеймер касаллигининг ривожланиши сабаби ва уни бартараф қилиш усулларини излашди. Масалан, улар сичқонларнинг мия фаолияти ва структурасидаги фарқларни ўрганиш мақсадида уларни нормал ва ривожланган мамлакатлар парҳезига хос бўлган ёғли ҳамда юқори калорияли таомлар билан боқишди.

Тадқиқот натижаларига кўра, APOE4 ташувчиларида Альцгеймер касаллигининг ривожланишига ортиқча вазн сабаб бўлган - юқори калорияли таомлар билан озиқланган ва семизликдан азият чекувчи кемирувчилар миясида APOE нормал версиясига эга сичқонларнинг асаб ҳужайраларидагига нисбатан зарарли молекулалар анча тез тўпланган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар