Форс кўрфазида Қатар бошқа араб давлатлари томонидан изоляция қилиниши хато қарордир. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шундай ҳисоблайди.

«Биз кўрдикки, Қатар билан боғлиқ вазият бизга жиддий оқибатлар келтирмоқда. Бутун бир халқни четлаштириш — инсонийликка ҳам тўғри келмайди, исломга ҳам. Қатар — Туркия билан бир қаторда ИШИДга қарши курашаётган давлат. Келинг, бир-биримизни алдамайлик. Қатардан айбдор ясашдан минтақага фойда бўлмайди», — деган Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари қаршисидаги чиқиш қилиб.

У Франция президенти Эммануэль Макрон ҳамда Қатар амири Тамим ибн Ҳамад ал Соний билан Форс кўрфазидаги инқирозни муҳокама қилади.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида эълон қилди. Бу давлатлар Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлашда ва Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришда айблади. Кўп ўтмасдан Ливия, Яман, Мальдив, Мавритания ва Комор ороллари ҳам Қатар билан алоқаларни тўхтатди. Шунингдек, Сенегал ва Нигер Қатардан элчиларини чақириб олди, Иордания ва Жибути бу давлат билан муносабатлари даражасини пасайтирди.

Туркия парламенти 7 июнь куни Қатарга туркиялик ҳарбийларни жойлаштиришга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.