Москванинг “Динамо” клуби ва собиқ Иттифоқ терма жамоаси ўйинчиси, афсонавий дарвозабон Лев Яшин FIFA 18 футбол симуляторида пайдо бўлади. Бу ҳақда EA Sports FIFA матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яшин дунё футболининг афсонавий ўйинчилари таркибига киритилади. Яшин билан бирга бу рўйхатдан Пеле, Роналдо, Тьерри Анри ва Диего Марадона каби юлдузлар жой олади.

Яшин 1956 йили Мельбурнда ўтган ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони ва 1960 йилги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Футболчи “Динамо” таркибида 5 маротаба собиқ Иттифоқ чемпиони  ва 3 маротаба кубоги ғолиби бўлган.

Яшин “Олтин тўп”  мукофотига лойиқ топилган тарихдаги ягона дарвозабон ҳисобланади.

Аввалроқ футболчи Криштиану Роналду FIFA 18 футбол симулятори юзига айлангани маълум қилинганди.