Антуан Гризманн «Атлетико» сафида ўйнашда давом этади.

Мадридликлар жамоаси расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу франциялик футболчи билан 2022 йил ёзигача амал қиладиган янги шартнома тузилган. Келишув бандлари очиқланмаган.

Бундан аввалги хабарларда Гризманнинг «Атлетико» билан шартномасида унинг маоши сезиларли даражада ошиши, унинг бадал пули сифатида белгиланган 100 миллион евро – ўзгармасдан қолиши айтилганди.

Ушбу футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтиш арафасида «Атлетико»га янги футболчиларни таркибга жалб қилиши бўйича қўйилган тақиқ туфайли Мадридда қолишга қарор қилганди.