Италияда иккита поезд тўқнашиб кетди

Жаҳон 13 Июнь 2017 3032

Италия тарихида энг йирик темир йўли фалокатлартдан бири юз берган Апулия вилоятида салкам бир йил ўтиб, иккита поезд тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 10 киши жароҳат олди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Тўқнашув йирик шаҳар Леччедан бир неча километр узоқликда содир бўлди. Тахмин қилинишича, бир-бирига қарама-қарши келаётган поездлар йўлдан-йўлга ўтказадиган механизмнинг бузилганлиги оқибатида тўқнашиб кетган. Бу ҳудудда ҳаракат битта темир йўлдан амалга оширилади.  

Тезлик унча юқори бўлмаганлиги сабабли жароҳатланганлар унча кўп бўлмаган ва поездларга катта талофат етмаган. Ҳаммаси бўлиб поездда 80 нафар йўловчи бўлган.

Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар етиб келишган ва йўловчиларни поездлардан эвакуация қилиб, мактаб автобусида яқин орадаги Сан-Донато аҳоли пунктига етказишган.

2016 йил июлда Апулияда йирик темир йўл фалокати юз берганди: иккита йўловчи поезди катта тезликда Андрия шаҳри яқинида тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 50га яқин киши жароҳат олган. Шунингдек, 3 та вагон буткул вайрон бўлган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар