"Манчестер Юнайтед" жамоа ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга 1 йиллик шартнома таклиф қилди. 

Manchester Evening News хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчи "МЮ" таркибида тиззасидаги жароҳатни тузатишда давом этади. Агарда футболчининг жароҳатдан тикланиши муваффақиятли амалга ошса, жамоа у билан 1 йиллик шартнома имзолайди. Шифокорлар Ибраҳимович январь ойида майдонга қайтишини тахмин қилишмоқда.