Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Грузия раҳбари Георгий Маргвелашвили сешанба куни Остона шаҳрида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама этишади.

Кутилишича, давлат раҳбарлари музокараларни куннинг биринчи ярмида Қозоғистон етакчисининг қароргоҳи Оқўрдада ўтказадилар.

Аввалроқ Грузиянинг Қозоғистондаги элчиси Зураб Абашидзе бу ташриф Қозоғистон ҳамда Грузия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар муносабатлар ривожига қўшимча туртки бериши ҳақида маълум қилганди.