Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Украинадаги фуқаролик урушини фақатгина Киев Минск келишувларини бажариш орқали тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Нарсаларни ўз номи билан айтадиган бўлсак, бу фуқаролик уруши, уни фақатгина Украинанинг ўзи, фақатгина Киев, Минск келишувларини бажарган ҳолда тўхтатиши мумкин», - деди у.

Песков Украинада кўриб чиқилаётган лойиҳага ҳам изоҳ берди. Унга кўра, Донбасснинг Киев томонидан назорат қилинмаётган ҳудуди Россия томонидан босиб олинган, деб тан олиниши мумкин.

«Уни Россия босиб олмаган. Россия ҳеч қандай ҳудудларни босиб олмайди», - дея хулоса қилган матбуот котиби.