Қуёш тизимидаги энг қадимий сайёра номи эълон қилинди

Жамият 13 Июнь 2017 6891

Астрономларнинг маълум қилишича, Юпитер ядроси Қуёшдан атиги миллион йил кейин шаклланган. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. 

Тахминан 4,6 миллиард йил аввал газ ва чангли гигант булутдан Қуёш тизими ҳосил бўлган. Энг биринчи Қуёш пайдо бўлган, ундан кейин эса, назарий ҳисоб-китобларга кўра - Юпитер. Бироқ сайёранинг аниқ ёшини белгилаш қийин. 

Бунинг учун олимлар дастлаб метеоритлар ёшини улардаги молибден ва вольфрам изотопларини таҳлилига асосан  аниқлаб олишди. Маълум бўлишича, метеоритлар Қуёш тизими пайдо бўлганидан тахминан 2-3 миллион кейин икки турли манбада ҳосил бўлган. 

Тадқиқот муаллифларига кўра, ҳақиқатга энг яқин изоҳ - тахминан 1 миллион йил илгари пайдо бўлган космик чанг дискининг иккига ажралиши. Икки манба бирлашмаслиги учун Юпитер ядроси массаси ер ядроси массасидан 20 карра катта бўлиши керак. Шундай экан, бу вақтга келиб Юпитер анча катта ҳажмда бўлган, деб ҳисоблашади олимлар. Кейинчалик унинг ўсиш суръати секинлашди ва фақатгина бир неча миллион йил ўтиб, у Ердан 50 баробарга катталашди. Ҳозирга келиб эса, у Ердан 318 баробар катта.

Тадқиқот шунингдек, нима учун Қуёш тизимида Ер ҳамда  Уран ва Нептун каби "муз гигантлари"нинг оралиқ массасига тўғри келадиган сайёралар йўқлигига изоҳ беради. Бундай "супер-ерлар" бошқа юлдузлар тизимида тарқалган. Бироқ Юпитер қаттиқ заррачаларнинг Қуёш тизимининг бир қисмидан бошқасига ўтишига тўсқинлик қилган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар