Мбаппе ҳозирча «Реал»га керак эмас, лекин у сотиб олинади

Спорт 13 Июнь 2017 5718

«Реал» раҳбарияти «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш фикридан қайтмаган.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи «Монако» таркибида қолиб, ЖЧ-2018 мусобақасига бориш учун ўйин амалиётига эга бўлишни мақсад қилган. Монегасклар жамоаси ҳам янги мавсумда ундан воз кечишни истамаяпти.

Бундай вазиятда «Ливерпуль», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам талабгор бўлиб турган футболчига эга бўлиш учун «Реал» ўзига хос айёрликка қўл уради.

Қироллик клуби ёш ҳужумчи билан шартнома имзолаб, кейин уни «Монако»га бир йил муддатга ижарага бермоқчи. 

«Монако»га ушбу футболчи трансфери учун «Реал» 135 млн евро тўлайди.

Футболчининг ўзи бундан олдинроқ Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашадиган жамоа сафига ўтишни орзу қилиши, фақат ўзига асосий таркибдан жой кафолатловчи жамоада ўйнамоқчи эканини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар