Milliy TV контентини хорижда Kartina TV ривожлантиради

Технология 13 Июнь 2017 5546

Milliy TV телеканали ҳамда Kartina TV интернет-сервиси ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

8 июндан бошлаб Milliy TV контентини хорижда ушбу сервис трансляция қилади. Эндиликда хорижда бўлиб турган ўзбекистонликлар учун телеканалдаги севимли кўрсатувларини томоша қилиш янада қулай бўлади. Телеканални порталнинг “Халқаро каналлар” (“Интернациональные каналы”) бўлимидан излаш мумкин.

Kartina.TV сервиси орқали Milliy TV телеканал эфирлари трансляцияси телевизорда, компьютерда, планшетда, смартфонда ва бошқа ускуналарда ҳам кўрсатилади.

Kartina.TV бу — халқаро сервис бўлиб, МДҲнинг 150 дан ортиқ каналлари намойишини таклиф қилади.  Дунёнинг 100 мамлакатидан 5 миллиондан зиёд киши порталга обуна бўлган. Улардан 24 фоизи АҚШда, 7 фоизи Буюк Британияда, 52 фоизи Германияда, 8 фоизи Исроилда ва 9 фоизи бошқа давлатларда истиқомат қилади.

 

Сервис турли функцияларга эга, жумладан, Time shift функцияси вақт-соатлари турлича бўлган ҳудудларда яшовчиларга кўрсатувларни ўзига қулай вақтда кўриш имконини беради. Шунингдек, “Эко-режим” функциясида телеканалларни ҳатто интернетнинг тезлиги кам бўлганда, 3G ва LTE тармоқларида ҳам томоша қилиш мумкин.

Бундан ташқари, Kartina.TVда “Архив” функцияси ҳам мавжуд, унинг ёрдамида эфирга узатилган кўрсатувлар сервисда 14 кун давомида сақланиб қолинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар