Франциялик мотоциклчи гавжум йўлдан кетаётиб, автомобиль билан тўқнашиб кетган ва бунинг оқибатида мотоцикли ўриндиғидан ағдарилиб тушган. Бироқ мотоцикл усиз ҳам ҳаракатни давом эттиравериб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан бир неча километр узоқроқ масофага ғилдираб кетган.

Le Parisien нашрининг ёзишича, мотоциклчи оёқ-қўлларидан жиддий жароҳат олган. Уни шифохонага йўл-транспорт ҳодисасининг иккинчи иштрокчиси олиб борган.

Гувоҳларнинг айтишича, мотоцикл йўлида кўплаб тўсиқларга учрашига қарамасдан, йўлида давом этаверган.