Рус хакерлари CrashOverride номли вирусни яратишди, у энергетик станция тизимига кирса, АҚШдаги бутун бир шаҳарни чироқсиз қолдириши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post Dragos компанияси маълумотларига асосан ёзмоқда.

Таъкидланишича, вирус компьютерга тушгач, электр таъминотини етказиб бериш бир неча соатдан бир неча кунга қадар тўхтаб қолиши мумкин.

Экспертлар фикрича, вирус тизимга сездирмай киради ва бир вақтнинг ўзида бир неча жойда ишлайди.

Dragos ҳисоботи маълумотларига кўра, рус хакерлари зарарли дастурдан ўтган йилда Украина энергетика тизимларига ҳужум қилиш учун фойдаланишган. Компания хакерлар АҚШдаги муҳандислик тизимларига ҳам қизиқиш билдириши мумкинлигини истисно этмади.