ОАВ: Саудия Арабистони АҚШга нефть экспорт қилишни 30 йиллик минимумгача қисқартиради

Иқтисодиёт 13 Июнь 2017 3731
Фото: Reuters

Саудия Арабистони АҚШга нефть экспорт қилиш ҳажмини тахминан 30 йил ичидаги минимум қийматгача қисқартиради. Июль ойидаги савдо 1988 йилнинг шу ойидан бери минимали бўлади, деб ёзмоқда вазиятдан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The Wall Street Journal нашри. 

"Saudi Aramco давлат компанияси июнда АҚШга сотадиган нефть ҳажми кунига миллион баррелдан пастроққа тушишини кутмоқда, сўнгра июлда кунига 850 минг баррелгача қийматга тушиб кетади. АҚШ энергетика вазирлигининг энергетика бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, АҚШга экспорт бўйича июлдаги кўрсаткич 1988 йилнинг шу ойидан бери кузатилган энг паст кўрсаткич бўлади", деб таъкидлаб ўтди нашр. 

Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, экспорт ҳажмининг бу қисқартирилишлари ОПЕК ва унга кирмайдиган давлатларнинг нефть глобал захираларини қисқартириш бўйича келишувини амалга оширишга ёрдам беради.  

"АҚШга экспортнинг пасайиши Саудия Арабистони таклифнинг ортиқчалиги муаммосини ҳал қилишга жиддий муносабатдалигини кўрсатади", деб таъкидлаб ўтди нашрга Credit Suisse Group AG’нинг глобал энергетик стратеги Ян Стюарт.

ОПЕК ва унга кирмайдиган давлатлар 2016 йил охирида Венада нефть қазиб олиш ҳажмини октябрдаги даражадан умумий ҳисобда 1,8 млн баррелга камайтиришга келишиб олишганди. Ушбу келишув 2017 йилнинг биринчи ярми учун узайтириш имкони билан тузилган. Май ойида унинг амал қилиши 9 ойга – 2018 йил мартигача узайтирилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар